“Ўзбекнефтгаз”: Янги бурғиланган қудуқдан олинаётган маҳсулотни “Газли” газни қайта ишлаш заводига етказиш учун қувурлар ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртақум” конидаги 1-сонли қудуқ бурғилашдан сўнг фойдаланишга топширилди. Ушбу қудуқдан қазиб олинган табиий газни “Газли” газни қайта ишлаш заводининг технологик қурилмаларига узатиш мақсадида, “Қумли – Учқир” қувуригача диаметри 108х8 мм, узунлиги 320 п/м шлейф қувури ва диаметри 426х16 мм, узунлиги 930 п/м бўлган газ коллектори тортилди. Бунинг натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми оширилишига эришилади.

“Ўртақум” конидан қазиб олинаётган табиий газ “Газли” газни қайта ишлаш заводидаги қурилмаларда табиий газ амин кимёвий реагенти билан абсорбция жараёнлари орқлаи водород сульфид ва нордон газлар тозаланади. Тозаланган табиий газ “Учқир – Газли” диаметри 1020 ммлик 47 км узунликда магистрал газ қувури орқали “Ўзтрансгаз” АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармасига узатилади.

Газ қувурларининг қурилиш-монтаж ишлари “Махсусэнергогаз” АЖ томонидан бажарилди.

Маълумот учун: “Ўртақум” кони Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2020 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|