“Ўзбекнефтгаз”: “Ўртақум” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан конлардаги углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш борасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва газ конденсати ажратиб олиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, “Ўртақум” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланмоқда.

Қурилманинг ишга туширилиши натижасида “Андакли”, “Шорқум”, “Ўртақум”, “Шимолий Сузма” ва “Чаккақум” газ конларидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари, газ конденсати ва механик аралашмаларни ажратиб олиш ва бу орқали “Газли” газни қайта ишлаш заводига дастлабки тайёрланган табиий газ етказиб бериш, “Қумли-Учқир” газ қувурида гидравлик қаршилик, сиқилиш ҳамда қувурларни коррозияга учраши ҳолатларини олди олинишига эришилади.

Бундан ташқари, конлардан қазиб олинган табиий газни кунлик сарф ҳисобини юритиш имконияти яратилади.

Лойиҳани амалга оширишда сарф харажатларни қисқартириш мақсадида, зарурий аппарат ва ускуналар тўлиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятидан фойдаланган ҳолда, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ техник ечими асосида танланди. Бунинг натижасида қурилма учун зарур бўлган аппарат ва ускуналарни харид қилишга сарфланадиган пул маблағларини тежаб қолишга эришилади.

Маълумот учун: “Ўртақум” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2020 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|