“Ўзбекнефтгаз”: Кадрлар тайёрлашда кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар иштирокида “Устоз-шогирд” анъанасидан фойдаланилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни нефть ва газ соҳасига бўлган қизиқишларини мустаҳкамлаш, келажакда етук кадрлар бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ёшларга турли рағбатлантирувчи имтиёзлар яратиб берилмоқда.

Миллий қадрият ва анъаналаримиздан бири бўлган "Устоз-шогирд" анъанаси ҳам ҳар томонлама етук ва салоҳиятли кадрларни шакллантиришда ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга. Бу борада кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозларнинг ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда Шўртан газ кимё мажмуасида ёш кадрларни соҳага тўғри йўналтириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъанаси йўлга қўйилган. Мажмуадаги ҳар бир ёш кадрга ўз касбининг фидойиси бўлган малакали ходимлар бириктирилган бўлиб, улар ёшларга касб сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.

Айни пайтда мажмуадаги Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида ҳам “Устоз-шогирд" анъаналари асосида кадрлар захираси яратилмоқда.

Жумладан, мазкур цехнинг ишлаб чиқариш жараёнларидаги қурилмаларида меҳнат қилиб келаётган 16 нафар ёшларга икки ой давомида малакали мутахассислар томонидан ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотлар якунида ёшларнинг билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида синов имтиҳонлари ўтказилди. Иштирокчи ёшлар орасидан юқори натижаларни кўрсатган 5 нафарига “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари топширилди ҳамда малакали смена муҳандисларига бириктирилди.

Миллий қадрият ва анъаналаримиздан бири бўлган “Устоз-шогирд” анъанаси асосида мажмуанинг барча асосий цехларида малакали кадрлар тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш давом эттирилмоқда.

Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|