Нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш
July 16, 2020
“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда кунлик 250 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Арслон” газконденсат конидаги 29-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди.
Қудуқда олиб борилган бурғулаш ишларидан сўнг, 3377-3458 м интерваллар оралиғига фильтр туширилиб, ўзлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 250 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Бурғулаш ишлари “2017-2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни ошириш” Дастури доирасида амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати