“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми 1 млн куб метрдан оширишга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши барча соҳа каби, нефть ва газ саноатига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарда узлуксизликни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси” Республиканинг шимолий ҳудудида жойлашганлиги туфайли углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги, технологик қурилмалар, газ қувурлари, компрессор станциялари, бурғилаш участкаларида барқарорлик тўлиқ таъминланмоқда.

Бундан ташқари, электр таъминоти ва узатиш тизимлари, автотранспорт хўжаликлари тўхтовсиз ишлаши учун раҳбар ходимлардан иборат навбатчилик ташкил қилинди ҳамда қатъий назорат ўрнатилди.

Ишчи-ходимларнинг яшаш шаҳарчасидаги умумий овқатланиш ошхонаси ва иситиш қозонхонаси қозонларини барқарор ишлаши таъминланди, ишчи-ходимларни иссиқ овқат, махсус кийимлар билан ўз вақтида таъминлаш учун барча зарурий чоралар кўрилди.

Яратиб берилаётган шароит ҳамда имкониятлар ўз самарасини бериб, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан бурғилашдан битта қудуқ ва мукаммал таъмирлашдан битта қудуқ ишга туширилди ва қазиб чиқариш кўрсаткичини суткасига 1 млн куб метрдан оширишга эришилди.

ФОТОЛАВҲА

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|