“Ўзбекнефтгаз”: Устюртнинг энг олис манзилларида жойлашган “Акчалак” ва “Бескала” объектлари рақамлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сонли Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан энг олис ҳудудлардаги нефть ва газ конларига қарашли объектларда ҳам рақамлаштириш ва ахборотлаштириш бўйича ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли барча объектларни Интернет тармоғига улаш ҳамда улардаги алоқа хизматлари сифатини ошириш мақсадида, рақамли инфратузилма тўлиқ модернизация қилинмоқда.

Жумладан, бошқармада Интернет тармоғининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва объектларнинг ягона тармоққа уланиши учун “Акчалак” ва “Бескала” объектлари ўртасида (объектлар орасидаги масофа 10 км) “Ubiquiti PowerBeam 5АC” радиорелей алоқа ускуналари ўрнатилди ва созланди.

Радиорелей жиҳозлари ўрнатилган устундан оператор биносигача (“Бескала” – 150 метр, “Акчалак” – 500 метр) узунлиги 650 метр бўлган оптик толали алоқа кабели ётқизилди.

“Бескала” конденсат қуйиш осма кўприги (КНЭ).


Шунингдек, 47-хўжалик ҳисобидаги ўлчаш узели (ХЗУ) ва “Урга” комплекс газ тозалаш мосламаси (УКПГ) иншоотларида 1 км узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди ҳамда монтаж қилиниб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ умумий тармоғига улаш учун тайёрланди.

“Урга” комплекс газ тозалаш мосламаси (УКПГ)

Бундан ташқари, 641-хўжалик ҳисобидаги ўлчаш узели (ХЗУ) объектини локал тармоққа улаш бўйича лойиҳа тайёрланди. Узунлиги 2 км бўлган кабель ётқизиш учун монтаж ишлари бажарилди.

Ахборот коммуникацион технологиялар департаменти ва нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ходимлари томонидан узоқ масофада жойлашган объектларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг умумий тармоғига улаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|