“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари белгиланган муддатда амалга оширилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, мутахассислар томонидан бошқармадаги 41 та технологик қурилма ва 2 та қозонхона, 8 та трансформатор подстанциялари таъмирланди. 44 та сиғимда таъмирлаш ишлари белгиланган муддатда амалга оширилди, 18 та сиғимда эса тозалаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, 8 та Дизель электр станциясининг иш ҳолати тўлиқ назоратдан ўтказиш ишлари белгиланган муддатда амалга оширилди.
Битта газ тақсимлаш пункти (ГТП) қайта таъмирланди ва газ тармоқлари тўлиқ назоратдан ўтказилди.
Чора-тадбирлар режасида белгиланганидек, электр тармоқларининг 7000 метри таъмирланди. Узлуксиз электр таъминоти манбаларнинг 3 таси назоратдан ўтказилди. Захирани автоматик улаш қурилмаларининг 2 таси ишчи ҳолатга келтирилди.
Ҳозирги кунда бошқармада белгилаб олинган чора-тадбирлар иш режасига мувофиқ муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича барча ишлар амалга оширилган ва 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|