“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик 10,0 млн куб метр табиий газ қазиб олинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини бажариш ҳамда “Ўзтрансгаз” магистраль газ қувурларига барқарор етказиб бериш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мамлакатнинг шимолида жойлашган бўлиб, қиш мавсумида минус 20 градусга қадар совуқ бўлишига қарамай, ишчи-ходимлар табиий газни қазиб олиш ва етказиб бериш юзасидан машаққатли ишларни амалга оширди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 15 та газ конлари орқали табиий газ қазиб олинади.

Бошқармада қазиб олинган газни механик бирикмалардан ва қатлам сувларидан тозалаш ҳамда белгиланган меъёрий кўрсаткичлар билан таъминлаш масадида, 2 та газни паст босимдан юқори босимга кўтариб бериш сиқув комрессор станциялари ва битта Газни дастлабки тайёрлаш ҳамда 5 та Газни комплекс тайёрлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, бир кунда 10,0 млн куб метр табиий газ ва 150 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда.

Табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида, Устюрт минтақасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:

Жорий йилда тасдиқланган геологик техник-тадбирга асосан, табиий газ конларидаги 28 та қудуқда бурғилаш, 70 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини амалга ошириш ҳамда 8 та технологик объектларда модернизация ва реконструкция қилиш ишлари, газ қувурларини кенгайтириш ишлари режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|