“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик 9 млн 620 минг куб метр табиий газ ва 156 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларнинг қазиб чиқарилишини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг 21 март ҳолатига кўра, “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси” томонидан кунлик 9 млн 620 минг куб метр табиий газ ва 156 тонна газ конденсати қазиб чиқарилмоқда.

Жорий йилда “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси” газ конларида бурғилашдан 8 та янги қудуқ жиҳозлаб ишга туширилди, мавжуд 7 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, бошқарма томонидан қазиб чиқарилаётган кунлик табиий газ ҳажми 1 млн куб метрга оширилди.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг 2021 йил 21 январдаги 28-сонли “Газ ва газ конденсати қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги буйруғи билан тасдиқланган, Углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларга асосан, 2021 йилда 28 та қудуқни бурғилашдан, 70 та қудуқни мукаммал таъмирлашдан ва 8 та технологик объектларни қуриб ишга тушириш режалаштирилган.

Ушбу геологик техник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, 953,5 млн куб метр табиий газ ва 23,7 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш режалаштирилган.

Хусусан: “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли объектларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2822-сон қарорига асосан (Дастур доирасида), жорий йилнинг ҳисобот даврида 7 та қудуқ бурғилашдан сўнг жиҳозлаб ишга туширилди.

Маълумот учун: Дастур доирасида 2021 йилда 23 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу ишларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, кунлик табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 1,725 млн куб метрга ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|