January 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўқув машғулоти ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариявий фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режаси асосида ўқув-машқ тревогаси ўтказилди.

Машғулотлар Газли газни қайта ишлаш заводида, Гарби кичик компрессор қурилмаси, “YSJZ-30-1000D” Газ ҳайдаш қурилмасининг қувурўтказгичларда ўтказилди.

Ўқув машғулотини ўтказишдан асосий мақсад – бошқарма ишчи-ходимларини фавқулод вазиятларда хавфсиз ва тўғри ҳаракатланиб, авария вазиятларини бартараф этиш, жароҳатланган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга ва тузилмавий хизматлар билан уйғунликда ҳаракатларни баҳолашга қаратилган.

Ушбу тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти ходимлари иштирокида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма маъсул ходимлари томонидан ташкил этилди.

Газли газни қайта ишлаш заводи кўнгилли газдан ва ёнғиндан қутқариш гуруҳи аъзолари, ёнғин қутқарув қисмлари ва Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми ходимлари фаол иштирок этишди.

С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаментининг бош мутахассиси Дилшод Раҳмонов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|