Вакант лавозимнинг ваколати доираси

I. ВАКАНТ ЛАВОЗИМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Компания номи

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Иш вақти:

Тўлиқ бандлик

Бўш лавозим номи

Бошқарув Раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича биринчи ўринбосари

Номзод билан тузиладиган шартнома муддати

1 йил ва ундан ортиқ муддатга

Дислокация манзили

Ўзбекистон

II. ВАКАНТ ЛАВОЗИМ ТАЪРИФИ

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш.

III. ЛАВОЗИМ ТАЛАБЛАРИ

·        Жамиятни ривожлантириш учун устувор йўналиш ва лойиҳаларни танлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси, инвестиция режасини ишлаб чиқиш;

·        Жамиятнинг ташқи иқтисодий алоқалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек хорижий инвестицияларни излаш ва жалб қилиш, шу жумладан, тижорат банклари ва ҳалқаро молиявий ташкилотлардан қарз маблағларини, грант ресурслари жалб қилиш ҳамдалойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этиш;

·        Жамиятни бошқариш моделини оптималлаштириш, бизнес жараёнлари ва тузилмаларини стандартлаштириш ва оптималлаштириш, бизнес жараёнларига самарадорлик кўрсаткичларини жорий этиш, шунингдек стратегик бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича тадбирларини мувофиқлаштириш;

·        Акциядорлик қийматини оширишнинг стратегик муҳим омилларини ва самарадорликни бошқариш воситаларини аниқлаш, жараёнларни оптималлаштириш орқали уни такомиллаштириш, бюджетлаштириш ва режалаштириш ҳамда фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисида ҳисоботларни назорат қилиш;

·        Истиқболда мавжуд ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашнинг ривожлантириш йўллари ҳамда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва диверсификация қилиш даражасини аниқлаш;

·        Жамиятни номидан хорижий давлатларда, ҳукуматлараро комиссияларда, бизнес форумларда, ташрифларда вакил бўлиш, шунингдек халқаро ва чет мамлакатлар тадбирларида, ҳукумат муассасаларида, минтақавий бирлашмаларида ва бошқ. жамият вакилларини иштирок этишига кўмаклашиш;

·        Етакчи рейтинг агентликларидан (Standard & Poor's, Moody's, Fitch Ratings) Жамият учун халқаро кредит рейтингини олиш жараёнини мувофиқлаштириш;

·        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2018 йилдаги
ПҚ – 3550 – сонли Фармонига мувофиқ, лойиҳа, лойиҳаолди, тендер хужжатлари ва шартномаларни ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштириш;

·        Мамлакат раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига ва юқори даражадаги ташрифларда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича протокол кўрсатмалари асосида қабул қилинган «Йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.

IV. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

·        Хорижий давлатлар олий таълим муассасаларида бошқарув, иқтисодиёт, нафт ва газ саноати йўналишларида олинган олий маълумот;

·        Хорижий давлатларда бизнесни ривожлантириш, энергетик (нефт ва газ upstream, downstream) тармоқларида йирик инвестицион лойиҳаларни жалб қилиш ва бошқа ишлаб чиқариш объектларида, шунингдек раҳбарлик лавозимларида 10 йилдан кам бўлмаган иш стажи;

·        Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб (ойига бир неча марта, 2-3 кун), ҳамда асосий бизнес ҳамкор давлатларига (яқин хорижий давлатлар, Хитой, Корея, БАА, МДҲ давлатларига ойига бир неча марта, 2-3 кун) хизмат сафарларига тайёрлиги;

·        Компьютер малакали фойдаланувчиси (MS Office дастурлари);

·        Тилларни билиши – инглиз тилида ёзиш ва гапириш эркин, рус ва ўзбек тилларини хам билиши лозим.

V. ТАРТИБИ

·        Номзод томонидан мавжуд вакант лавозимга қизиқиш бўлганда, актуал маълумотномани (резюме) d.sidorov@ung.uz электрон почта манзилига юборилиш керак.

·        Бўш иш ўринлари тўғрисида қўшимча маълумотни олиш учун юқоридаги электрон почта манзилига ёки +998 71 207-27-72 (2-89) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.