“Ўзбекнефтгаз”: Давлат харидларининг очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши таъминланмоқда

Бош саҳифа Русский

Тизимдаги харидларнинг шаффофлигини таъминлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Харидлар департаменти томонидан амалга оширилаётган харидлар бўйича эълонлар, барча керакли маълумотлар ва натижалар бир вақтнинг ўзида бир нечта махсус ахборот порталида, яъни еxarid.uzex.uz, tenderweek.com ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг расмий сайти ung.uz да мунтазам равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 23 июлдан бошлаб кучга кирган Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ–684-сон Қонунида белгиланган асосий принциплар – давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлик ва самарадорлик, тортишув ва холислик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги
ва яхлитлиги, коррупцияга йўл қўймаслик каби талаблардан чиқмаган ҳолда харид жараёнлари ташкил қилинмоқда.

Хусусан, харид жараёнларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш ҳамда уларда инсон омили таъсирига йўл қўймаслик мақсадида харидларни электрон шаклда ўтказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Қонунга мувофиқ, умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 000 бараваригача бўлган харидлар электрон шаклда, яъни ягона электрон кооперацион портал, электрон дўкон ёки бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдолари орқали ўзказилмоқда.

Бундан ташқари, илгари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар комплекс экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига киритилган бўлса, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5171-сонли қарорига асосан, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 000 баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказилмоқда. Бу эса, ўз навбатида Жамият харид тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг жорий ишлаб чиқариш фаолияти узлуксиз амалга оширилишини таъминлашга йўл очмоқда.

Шу билан бирга, Харидлар департаменти томонидан Товар-моддий ресурслар (ТМР) айланмасини назорат қилиш, товарларни такрорий сотиб олинишининг олдини олиш ҳамда омборларда мавжуд бўлган товар-моддий ресурслардан унумли фойдаланиш мақсадида, “Товар-моддий ресурслар захираларини бошқариш” бўйича автоматлаштирилган 1С омбор тизими жорий қилинди.

Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва бошқармалар омборхоналарида мавжуд бўлган товар-моддий ресурслар ҳисобини юритишнинг марказлашган тизими ишга тушди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|