“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийларига байрам табриги

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар, нефть ва газ соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларини, барча юртдошларимизни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан самимий табриклайман.

Инсон шаъни ва меҳнати қадр топган юртимизда, нуронийларимизга ҳурмат бажо келтириш, уларни эъзозлаш, алоҳида эҳтиром кўрсатиш муқаддас бурчимиздир.

Шу муносабат билан, жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун кексалик гаштини суриб, ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини улашиб келаётган фахрийларимизнинг барчасига мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларига файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайман.

Азиз дўстлар, Муҳтарам ҳамкасблар! Барчангизни яна бир бор 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муборак бўлсин.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси,
Меҳриддин Абдуллаев