“Ўзбекнефтгаз”: Олтингугурт савдосини ошириш эвазига Муборак газни қайта ишлаш заводидаги маҳсулот қолдиқлари камайтирилмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи табиий газни қайта ишлаш ҳажми бўйича Ўрта Осиёда иккинчи ўринда туради. 1971 йил декабрь ойида ишга туширилган ушбу завод табиий газни олтингугуртли бирикмадан тозалаш ва қуритиш, техник олтингугурт, барқарор газ конденсатини ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 2020 йилга қадар ушбу завод ҳудудига 725,0 минг тонна олтингугурт йиғилиб, атроф муҳитни ифлосланишига сабабчи бўлаётган омиллардан бирига айланган эди.

Ушбу салбий оқибатларни бартараф этиш, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан олтингугурт маҳсулотини реализация қилиш ва қолдиқларни кескин камайтириш бўйича “Йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ушбу “Йўл харита”си доирасида Тижорат департаменти томонидан маҳсулотни нафақат ички бозордаги савдосини ошириш, балки унинг экспортини йўлга қўйиш мақсадида чет эл харидорларини жалб қилиш чоралари кўрилди.

Олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида биргина Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳисобидан олтингугурт маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси РТХБ савдо биржаларига қўйиш орқали жами 749,8 минг тонна реализация қилинишига эришилди.

Шунингдек, сўнгги икки йилда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар бошқарма ва заводларда ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ичида сотилишини, балки ташқи бозорга Лотин Америкаси, Ҳиндистон, Туркия, Афғонистон, Эрон, Покистон, Бразилия, Хитой ва Африка бозорларига экспорти амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 305,6 минг тонна олтингугурт маҳсулотининг экспорт қилиниши ҳисобига жамиятнинг валюта ҳисоб рақамига 4,0 млн АҚШ доллари миқдорида валюта тушумига эришилди.

Республикамиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобланадиган “Навоий кон металлургия комбинати” ДК, “Максам Чирчиқ” МЧЖ ҚК, “Навоийазот” АЖ корхоналарига 146,4 минг тонна ва 20 дан зиёд тадбиркорлик субъектларига 297,8 минг тонна олтингугурт маҳсулоти сотиш ҳисобига 51.6 млрд сўм миллий валюта тушумига эга бўлинди.

Белгиланган прогноз бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 0,9 млн долларлик 116,4 минг тонна олтингугурт маҳсулотини экспорт қилиш режалаштирилган эди. Амалда 4,0 млн долларлик 305,6 минг тонна маҳсулот сотилди. Бу режага нисбатан 182,6 фоизга бажарилганлигини кўрсатади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 754 % фоизга оширишга ёки 3,9 млн АҚШ долларига кўп валюта маблағи туширилди.

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига олтингугурт маҳсулоти қолдиғи 282,0 минг тоннани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 750,0 минг тоннага камайтирилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун Муборак ГҚИЗ олтингугурт маҳсулотини юклаб бериш майдонларида барча техник ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда, 3 сменада 24 соат иш ташкил этилган. Олтингугурт маҳсулотини экспортга 20 дан ортиқ техникалар (эксковатор, бульдозер, самосвал ва погрузчиклар) жалб қилинган.

Олтингугурт маҳсулотининг сифатли ва жаҳон андозаларига мос равишда юкланишини ва сифат даражаси бузилмасдан етказилишини таъминлаш мақсадида, маҳсулот полипропилен (биг-бег, вагон тўшамалари) қопларга қадоқланиб жўнатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|