“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 500 млн куб метр табий газни дастлабки босқичга таёрлаб берувчи янги қурилма барпо этилмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг май ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларнинг ҳолатини ўрганган эди. Бошқарув раиси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида “Ўртақум”, “Андакли”, “Шорқум” ва “Шимолий Сюзма” конларидан қазиб олинадиган газни дастлабки тайёрлаш учун қурилмага эҳтиёж борлиги аниқланди ва “Ўртақум” конида газни дастлабки таёрлаш қурилмасини қуриш бўйича топшириқ берилди.

“Ўртақум” конида қурилаётган газни дастлабки таёрлаш қурилмаси (ГДТҚ) йилига 500 млн куб метр табий газни дастлабки босқичга таёрлаб беради.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишларни бажариш кўзда тутилган:

– “Андакли” конидаги 1-, 2-, 3-сонли қудуқларни ободонлаштириш ва шлейф қувурлар ётқизиш;

– ГДТҚ гача газ коллектори ва БВН қуриш;

– Шлейф қувурлар бўйлаб йўл қурилиши, ободонлаштириш ва худудни тўсиқ билан ўраш;

– “Ўртақум” конида ГДТҚ қуриш табий газни дастлабки босқичга таёрлаб бериш;

– ГДТҚ кириш ва чиқиш газ қувурларини ўрнатиш;

– Трансформатор подстанциясини қуриш;

– Электртаъминоти ва ЭКХ (ЭХЗ) ишларини бажариш;

Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуришда ускуна ва жиҳозлар ички имкониятдан фойдаланган ҳолда ўрнатилди.

Бугунги кунда бош пудратчи “Жанубгазқурилиш” АЖ томонидан қурилишнинг биринчи босқич ишлари якунланиб, объект ишга туширилди.

Айни пайтда ободонлаштириш ва қолган ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|