“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” керосини Ўзбекистонга дунёдаги энг замонавий авиацион ёқилғининг саноқли ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиш имкониятини беради

Бош саҳифа Русский

Авиация доим тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб келган. Бугунги кунда, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, авиация бутун дунёда одамлар учун дунёқараш, яшаш, ўқиш ва меҳнат қилиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, бугунги кунда сайёрамиз экологик тоза ҳаво транспортига муҳтож ва “GTL” (синтетик) керосини ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариб ташлашни камайтиришнинг хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали йўлини таклиф этади.

Ҳозирда “GTL” керосин дунё бўйлаб “Жет А-1” авиаёқилғиси билан аралаштириш учун (ярим синтетик авиаёқилғи) таркибий қисми сифатида муваффақиятли қўлланилмоқда. Бу ёқилғи нефть асосида анъанавий авиакеросиндан таркибида олтингугурт диоксиди, азот оксидлари ва қаттиқ заррачаларнинг паст миқдори билан ажралиб туради.

Йирик, серқатнов аэропортларда “GTL” авиакеросинидан фойдаланиш ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради. Мазкур маҳсулотнинг чиқиндилар миқдори паст бўлганлиги сабабли, у ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам бериши ва авиакомпаниялар ва аэропортлар учун жозибадор маҳсулотга айланиши мумкин. “GTL” керосини ҳаво сифатига таъсир қилувчи чиқиндиларни камайтиради. Бундан ташқари, унинг анъанавий керосинга нисбатан бир килограммга бўлган энергия зичлиги баландроқдир.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, “GTL” керосинидан фойдаланиш натижасида атмосферага зарарли чиқиндиларнинг миқдори 86 фоиздан ортиғига камайди ва реактив двигателнинг самарадорлиги 53 фоизга ошди.

Бундан ташқари, “GTL” керосинидан ювиш воситалари учун хом ашё компонентларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиш мумкин, ва у ажойиб эритувчи восита ҳисобланади. “GTL” керосини тутунининг юқори ҳарорати туфайли иссиқхоналарда лампа мойи ёғи ва ёқилғи сифатида қўлланилиши мумкин.

“Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган керосин Ўзбекистонга дунёдаги энг замонавий авиацион ёқилғининг саноқли ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиш имкониятини беради. Синтетик ёқилғи ҳозирги замон авиациясининг фарқли хусусиятидир. Аммо техник таснифи ва атмосферага чиқарадиган чиқиндилар миқдори нуқтаи назаридан, ҳозирги пайтга қадар эришилган кўрсаткичлар бўйича бошқа керосинларга нисбатан “GTL” керосини афзал бўлиш салоҳиятига эга. Шундай қилиб, авиация соҳаси “GTL” маҳсулотларининг улкан салоҳиятини амалга ошириш мумкин бўлган яна бир қимматбаҳо ва барқарор жаҳон бозорларидан биридир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|