December 5, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг 11 ойида нефть ва газ маҳсулотларини сотиш бўйича белгиланган прогнозлар таҳлил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи асосида тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь даврида нефть ва газ маҳсулотларини сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича самарали натижаларга эришилди.

Белгиланган прогноз кўрсаткичларга эришиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан олиб борилган ишлар таҳлил этилди.

Натижаларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Республика истеъмолчиларига жами 449,6 млрд сўмлик 584,1 минг тонна, шу жумладан, "Ҳудудгазтаминот" АЖ га 535,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичлари 101,1 фоизга бажарилди.

Тасдиқланган баланс кўрсаткичларига мувофиқ жорий йилнинг 11 ойида ички бозорда полимер маҳсулотлари реализацияси 220,6 минг тоннани (3,365.5 млрд сўм) ташкил этди ва белгиланган прогноз 102,8 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари 2 660.1 млрд сўмлик 660,1 минг тонна газ конденсати ҳамда 48,3 млрд сўмлик 546,1 минг тонна олтингугурт маҳсулоти ички истеъмолчиларга юклаб жўнатилди. Шу билан биргаликда 5,5 млн долларлик 267,9 минг тонна олтингугурт маҳсулоти экспорти амалга оширилиб, прогноз кўрсаткичларининг 243,1 фоизга бажарилиши таъминланди.

Жорий йил 11 ой якунларига кўра, қўшма ва хорижий корхоналарга 912,1 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилди ва белгиланган прогноз кўрсаткичлари 104,2 фоизга бажарилди.

Шу жумладан:

• Газни қайта ишлаш 529,9 млрд сўм;

• Газ ва газ конденсатини тайёрлаш 112,6 млрд сўм;

• Газни сиқиш 132,2 млрд сўм;

• Газни ташиш 87,5 млрд сўм;

• Суюқ углеводородлар ва олтингугуртни сақлаш ва юклаш 49,9 млрд сўмни ташкил этди.

Шунингдек, экспорт бўлими томонидан нефт ва газ маҳсулотларига харидорларни жалб етиш бўйича доимий равишда изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан ҳамкорликда мунтазам равишда музокаралар олиб борилиши натижасида Туркия, Швейцария, Покистон, Афғонистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг январь-ноябрь даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари томонидан 392,2 млн доллар қийматидаги маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичлари 103,1 фоизга бажарилди.

2021 йил якуни билан экспорт прогнози кўрсаткичларининг 106,1 фоизга бажарилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|