“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида бурғиланган 2 та қудуқдан саноат миқёсида газ ва газ конденсат оқими олишга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конидаги 354-сонли ва 356-сонли қудуқларда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Иккала қудуқ ҳам 3200 метргача бурғиланди. Тезкор маълумотларга кўра, 354-сонли қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати, 356-сонли қудуқдан эса кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Шўртан” газ ва газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|