“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Бизнес бўйича хизмат кўрсатиш ҳудудий менежери” вакант лавозимига ишга қабул қилишни эълон қилади

Бош саҳифа Русский

Ҳудудий менежер компаниянинг ҳудудий корхоналарида (Ғузор, Муборак, Газли, Устюрт, Андижон шаҳарларида жойлашган) ижро этувчи аппаратнинг тегишли бўлимлари вакиллари томонидан маъмурий бошқарувни амалга оширувчи ўрта бўғин раҳбари ҳисобланади.

Шунингдек, корхонадаги ҳудудий менежерга Бизнес бўйича хизмат кўрсатиш марказига ўтиш лойиҳасига раҳбарлик қилиш масъулияти юкланади.

Функционал вазифалар – тегишли молия-иқтисодий ва тижорат соҳалари бўлимларининг ҳудудий вакилларига юклатилган функциялар ва вазифаларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, шу жумладан:

– бошқарувни ривожлантириш учун молиявий режани (бизнес-режани) шакллантириш, уни амалга ошириш жараёнини назорат қилиш;

– бошқарманинг молия-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;

– бошқарманинг барча иқтисодий кўрсаткичлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисоботини мувофиқлаштириш, даврий ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш ва статистик материалларни тизимлаштириш;

– тайёр маҳсулотларни сотиш (товарларни сотиш) режалари, молиявий фаолият бўйича сметалар, молиявий ва бошқа ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар, ҳисоботларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш;

– ташкилотнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, молиявий ресурсларнинг сарфланиши устидан назорат олиб бориш;

– маҳсулот сотишни бошқариш, нархлар ва маркетингни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– штат жадваллари, таркибий бўлинмалар низомлари, иш тавсифлари ва бошқарув ходимлари фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;

– бошқарувда ХМҲСни жорий этиш;

– иш жойларида ўрнатилган компьютер ускуналари ва дастурий таъминот ишидаги носозликларнинг тезкор равишда бартараф этилишини назорат қилиш;

– Илғор компьютер фойдаланувчиси (MS Office офис дастурлари). Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиш.

Номзодга қўйилган талаблар: Олий иқтисодий ёки муҳандислик-иқтисодий таълим. Бошқарув лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибаси. Хизмат сафарларига тайёр бўлиш, республика ҳудудларига бориш, жамоани бошқариш қобилияти (етакчилик), ташаббускорлик қобилияти. Стрессли вазиятларда мослашувчанлик, ишдаги ҳолатларга эътибор билан ёндашиш. Кўп вазифали ва тез ривожланаётган муҳитда ишлаш ва муаммоларни тезлик билан ечиш қобилияти. Муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш, жамоада, ҳам якка тартибда ишлаш қобилияти.

Бундан ташқари, номзод раҳбар, таҳлил ва баҳолаш кўникмаларига, шунингдек, ҳамкорлик ва интеграция кўникмаларига эга бўлиши керак.

Резюмени ушбу электрон почта манзилига юборинг: d.sidorov@ung.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|