Вакант лавозимнинг ваколати доираси
I. ВАКАНТ ЛАВОЗИМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Компания номи
“Ўзбекнефтгаз” АЖ
Иш вақти:
Тўлиқ бандлик
Бўш лавозим номи
Бошқарув Раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари
Номзод билан тузиладиган шартнома муддати
1 йил ва ундан ортиқ муддатга
Дислокация манзили
Ўзбекистон
II. ВАКАНТ ЛАВОЗИМ ТАЪРИФИ
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қайта ишлаш соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш
III. ЛАВОЗИМ ТАЛАБЛАРИ
· Раҳбариятнинг оғзаки ва ёзма тапшириқларини ўз вақтида бажариш;
· Ягона техник сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш, шунингдек Жамиятга қарашли ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш;
· Углеводородларни қайта ишлаш бўйича комплекс дастурларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш, шунингдек ушбу дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
· Углеводородларни қайта ишлаш бўйича мақсадли дастурларни, лойиҳаларни ҳамда махсулотни тақсимлаш бўйича келишувларни таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш;
· Жамиятга қарашли ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида ўз ваколати доирасида тегишли чоралар қабул қилиш;
· Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг барча активларини бажарилишини мониторинг қилишга қаратилган мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш;
· Жамиятга қарашли ташкилотларнинг ўрта ва узоқ муддатли техник жиҳозланишини таҳлил қилиш;
· Тақдим этилган эҳтиёждан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш режасини шакллантириш;
· Жамият таркибига киритилган тегишли ташкилотларнинг бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш;
· Углеводородларни қайта ишлаш соҳасида жорий, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, илмий-техникавий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш;
· Жамият корхоналарининг техник регламентларини ишлаб чикиш фаолиятини техник тартибга солиш ҳамда мувофиқлаштириш;
· Жамият корхоналарида ўз ваколати доирасида модернизациялаш ва қайта жихозлаш бўйича датурлар ишлаб чиқиш асосида фойдаланилаётган қурилмаларининг холатини мониторинг қилиш;
· Моддий-техник ресурслари буюртмалари (талабномалар) портфелини шакллантириш;
· Қуйи ташкилотларда технологик жараёнларнинг узлуксиз ишлашини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириш;
· Ўз ваколати доирасида бюджетни шакллантириш;
· Ўз ваколати доирасида ишлаб чиқариш объектларини куз-қиш даврида иш жараёнига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
· Жамият Кузатув Кенгаши ҳамда Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тегишли бўлган масалалардан ташқари, ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш ва бошқариш ;
· Жамият Кузатув Кенгаши ҳамда Акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган Қарорларини ўз йўналиши бўйича ижросини бажарилишини ташкил этиш;
· Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг ривожлантириш бўйича бизнес-режалар, дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлашини ташкил этиш ва назорат қилиш;
· Бошқарув Раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозим вазифаларига Жамиятнинг тижорат сири маълумотларини учинчи шахсга бериш кирмаса, бундай маълумотларни сир сақланишини ташкил этиш;
· Жамият ходимлари томонидан ўз йўналиши бўйича хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларни сир сақланишини таъминлаш;
· Жамият ходимларини меҳнат ва технологик интизомини ҳамда ижтимоий кафолатлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш.
IV. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
· Ўзбекистон Республикасидан ташқарида нефт ва газ, нефткимё йўналишларида олий маълумот;
· Чет эл фуқароси;
· Ўзбекистон Республикасидан ташқарида нефт ва газ, углеводородларни чуқур қайта ишлаш соҳаларида, шунингдек раҳбарлик лавозимларида 10 йилдан кам бўлмаган иш стажи;
· Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хизмат сафарларига тайёрлиги (ойига бир неча марта, 2-3 кун);
· Компьютер малакали фойдаланувчиси (MS Office дастурлари);
· Тилларни билиши – инглиз тилида ёзиш ва гапириш эркин, рус ва ўзбек тилларини хам билиши лозим.
V. ТАРТИБИ
· Номзод томонидан мавжуд вакант лавозимга қизиқиш бўлганда, актуал маълумотномани (резюме) d.sidorov@ung.uz электрон почта манзилига юборилиш керак.
· Бўш иш ўринлари тўғрисида қўшимча маълумотни олиш учун юқоридаги электрон почта манзилига ёки +998 71 207-27-72 (2-89) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.