“Ўзбекнефтгаз”: “Совкомбанк” АЖ раҳбарияти билан инвестиция лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Тошкентда жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазма саноат корхоналари учун ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш майдони бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йили кўплаб тармоқлар учун радикал ўзгариш даври бўлиб, улар иқтисодий ўсиши ва ривожланишига ижобий ва салбий таъсир кўрсатди. Нефть ва газ саноати ҳам бундан мустасно эмас.

Пандемия муносабати билан жорий этилган чекловларга қарамай, Россиянинг кўплаб ишлаб чиқарувчилари ва молия институтлари жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган “ИННОПРОМ”: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро кўргазмасида иштирок этишга қарор қилишди.

Кўргазма намойиш этилаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг стенди ва онлайн кўргазмаси ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини ва муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга тайёр бўлган кўплаб хорижий компаниялар учун музокаралар майдонига айланди.

Кўргазманинг бош ҳомийси – “Совкомбанк” АЖ билан музокаралар бунга ёрқин мисол бўлди.

Томонлар нефть-газ саноатидаги жорий инвестиция лойиҳалари ва истиқболли ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари бўйича самарали музокараларни олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз: Кўргазма стендида “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва Шўртан газ кимё мажмуаси, шунингдек, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган 80 дан ортиқ турдаги нефть ва газ маҳсулотлари жой олган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|