“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кенгайтирилган функцияларга эга янги дизайндаги веб-сайти ишлаб чиқилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникацион технологиялар департаменти мутахассислари томонидан Жамият расмий сайтининг фойдаланувчи интерфейси ва кенгайтирилган функцияларга эга янги версияси ишлаб чиқилди.

Жамиятнинг веб-сайти, инвесторларни жалб қилиш ва уларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти борасида таассурот шакллантириш, имиджини ОАВ орқали шакллантиришга хизмат қилади.

Сайтнинг янгиланган версияси янада мазмунли, қулай, тезкор ва фойдаланувчилар учун оптималлаштирилган бўлиб, оддий навигация, дўстона ва интуитив интерфейс веб-сайтдан фойдаланиш жараёнини янада осонлаштиради.

Сайтдаги янгиланишлар ва ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.

AКТ департаменти мутахассислари томонидан энг илғор стандартларга жавоб берадиган, Жамият тўғрисидаги маълумотлар, унинг фаолияти, кўрсатадиган хизматлари, янгиликлар, компания тарихи ва бошқа тегишли маълумотларни оммага етказиш имконини берувчи сайт устида янгилаш ва такомиллаштириш ишларини давом эттирмоқдалар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ сайти орқали завод ва бошқармалардаги воқеиликлардан кунлик хабардор бўлиб бориш имкони яратилди. Шунингдек, Жамият билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай очиқ ахборотлар ҳам тезкорлик билан сайтга жойлаштириб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|