“Ўзбекнефтгаз”: Жамият тасарруфидаги корхоналарнинг мутахассислари учун масофавий ўқитиш (вебинар) ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ ташаббуси билан “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” курси бўйича масофавий ўқитиш (вебинар) ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Саноат ва атроф-муҳит хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш департаментининг иш режаси асосида ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартлари бўйича ўқув курси ўтказилди.

Вебинарда “Ўзбекнефтгаз” AЖ тизимидаги 23 та корхонадан 49 та мутахассис қатнашди.

Ўқув материали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Сифатни бошқариш тизими бўлими(СБТБ) мутахассислари томонидан тайёрланди. Масофавий ўқитишни СБТБ бошлиғи Aлишер Хусенов ўтказди.

Ўқув давомида тингловчилар “Ўзбекнефтгаз” AЖ корхоналарида сифатни бошқариш тизими ички аудитини ташкил этиш ва ўтказиш, умуман аудиторлик фаолияти тўғрисида билимларини оширдилар.

Вебинар натижаларига кўра аудиторлик текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ энг асосий ва долзарб масалалар кўриб чиқилди, шунингдек, Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бошқарув тизимларини жорий этиш тажрибасини алмашиш ва ўрганиш бўйича таклифлар берилди.

Маълумот учун: ISO 14001 – экологик бошқариш тизимлари соҳасидаги халқаро стандарт. Бу атроф-муҳитни турли форматдаги саноат корхоналари таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган талаблардир.

ISO 45001 – меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини бошқариш тизимлари соҳасидаги халқаро стандарт. ISO 45001нинг мақсади – ишлаб чиқаришдаги хавфларни камайтириш, касбий жароҳатлар ва касалликлар, шу жумладан жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бешта халқаро стандартларнинг мувофиқлик сертификатларига эга корхона ҳисобланади.

Қисқа вақт ичида завод сифат менежменти тизими ISO 9001: 2015, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими ISO 45001: 2018, аэрокосмик сериядаги AS9100D стандарти, энергия менежменти тизими ISO 50001: 2018 ва экологик тизим ISO 14001: 2015 стандартларини жорий этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|