“Ўзбекнефтгаз”: Мурожаатларда кўтарилган масалаланинг аксарият қисми жамиятнинг ижроия аппаратида ҳал этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг январь-апрель ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилинди ва бу бўйича Бошқарув раисига ҳисобот берилди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 4 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 716 та мурожаатлар келиб тушган ва рўйхатга олинган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Ҳисобот даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви аппарати, унинг тасарруфидаги ташкилот ва корхоналарга жами 716 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлардан, 37 таси (5,2%) юридик шахслар ва 679 таси (94,8%) жисмоний шахслардан келиб тушган.

Шулардан 445 таси (62,2%) электрон, 209 таси (29,2%) ёзма, 62 таси (8,6%) оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, уларнинг 325 таси (45,4%) ишга кириш, 82 таси (11,4%) меҳнат муносабатлари, 68 таси (9,5%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 24 таси (3,4%) ёқилғи, 10 таси (1,4%) газ таъминоти ва 207 таси (29,2%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 368 та (51,4%), Бухоро 125 та (17,4 %), Жиззах 37 та (5,2%), Фарғона 25 та (3,5%), Сурхондарё 14 та (2%) вилоятларда ҳамда Тошкент шаҳрида 68 та (9,5%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг ижроия аппаратида ҳал этилган. Кўриб чиқилган 716 та мурожаатлардан, 259 таси қаноатлантирилди, 17 таси тааллуқлилиги бўйича ижро учун юборилган, 392 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 48 таси ўрганиб чиқилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан жами 347 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 316 таси ижроси таъминланди, 31 таси кўриб чиқилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳар бир масъул ходими масъулият билан ёндашмоқда.

Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|