“Ўзбекнефтгаз”: Қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини реал вақтда кузатиб бориш учун видео-девор ва симсиз алоқа воситалари ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Рақамли кон” ва “Жараённи автоматлаштирилган ҳолда бошқариш тизими” концепцияларини амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бошқармага қарашли ички цехлар ва ИЧДХ бинолари умумий узунлиги 50 километрдан ортиқ шиша толали алоқа кабеллари орқали “Газли” газни қайта ишлаш заводининг Диспетчерлик хизматига уланди.

Бошқарманинг Ишлаб чиқариш дисперчерлик хизмати биносидаги Диспетчерлик тезкор автомат бошқарув тизими учун серверлар, коммуникацион шкафлар ва ишлаб чиқариш жараёнларни реал вақтда кўзатиб бориш учун видео-девор ўрнатилди. “Махсусэнергогаз” ходимлари томонидан Диспетчерлик тезкор автомат бошқарув тизими учун дастурий таъминотлар ўрнатилди ва созланди.

Ишлаб чиқариш дисперчерлик хизмати, лаборатория ва маъмурий бинода электрон ҳужжат айланмасини ташкил этиш, интернет ва IP-телефония тизимлари учун жами 6000 метр кабель тортилиб, сервер хона ташкил қилинди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли чўл ҳудудида жойлашган конларидаги барча ички тармоқлар бошқарма ҳудудидаги Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига замонавий “Ubiqut Lite Beam Gen2” (симсиз алоқа) қурилмалари орқали уланган. Ҳозирда “Рақамли кон” лойиҳасини амалга ошириш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|