“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида прогноз кўрсаткичларининг биринчи ярим йиллик натижалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев раислигида прогноз кўрсаткичларининг биринчи ярим йиллик натижалари, мавжуд қолоқликларни бартараф этиш ва иккинчи ярим йилликдаги устувор вазифалари каби масалалар бўйича тизимдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бошқарув раиси томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажми 16,9 млрд куб.метрни (ўтган йилга нисбатан 100,7%), газ конденсати 724 минг тоннани (106,2%), нефть 103,5 минг тоннани (108,9%) ташкил этгани, табиий газ захиралари 7 млрд.куб.метрга (100,5%), газ конденсати захиралари - 273,2 минг тоннага (109,3%) ўсгани айтиб ўтилди.

Инвестиция дастурига киритилган 11 та лойиҳа бўйича жами 846,5 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилди (105%), маҳаллийлаштириш дастури доирасида 544,1 млрд. сўмлик маҳсулотлар (116,1%) ишлаб чиқарилди, импортни қисқартириш 125,4 млн. долларни (109,4%) ташкил этди.

Биринчи ярим йилликда 47 та янги қудуқлар бурғуланди, 294 та қудуқлар мукаммал ва жорий таъмирланди, 20 та технологик объектларда модернизация, реконструкция ишлари олиб борилди. Натижада қўшимча 994,3 млн куб метр табиий газ, 21,9 минг тонна конденсат ва 1,2 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилди.

Табиий газ қазиб чиқаришда иштирок этаётган ҳар бир ишчи-ходимларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилиб, кейинги ярим йилликда натижани бунданда яхшилаш бўйича алоҳида топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Автобензин ишлаб чиқариш 399,9 минг тоннани ёки 121,7%, дизель ёнилғиси 345,5 минг тонна (88,2%), суюлтирилган газ 311,9 минг тонна (99,1%), полиэтилен 67 минг тонна (109,2%) ташкил этгани, шу ўринда кейинги ярим йилликда ушбу муваффақиятли натижани нафақат сақлаб қолиш, балки янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” томонидан жорий йилда ўз маблағлари ҳисобидан 20 та қудуқни бурғулаб ишга тушириш тадбирларидан май-июнь ойларида 4 та қудуқ бурғулашдан тугатилганини, аслида бу натижа мутлоқо қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилмагани ва бу ҳолат келгусида ҳам такрорланса қатъий жазо чоралари кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” корхонаси томонидан модернизация қилиш йўналишида ишлар қониқарсиз аҳволда эканлиги, ускуналар белгиланган муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли иш унумдорлиги тобора камайиб бораётгани ҳам танқид қилинди.

Бошқарув раиси томонидан нефтбазалар фаолиятига ҳам алоҳида тўхтатилиб ўтилди ва айрим нефтбазалар томонидан кластерларга июнь ойида дизель ёнилғиси умуман реализация қилинмагани сабабли, ишни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйганлар бўйича чора кўрилиши белгиланди. Йил охирига қадар барча нефтбазаларда автоматлаштирилган тизимни жорий этилиши лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, икки ярим йилликда ҳам олдимизда катта вазифалар турганлиги, жумладан 34,6 млрд. куб метр табиий газ, 1,6 млн. тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқариш, 20 млрд. метр куб табиий газ захираларини ўстириш, 704,5 минг тонна автобензин, 790,3 минг тонна дизель ёнилғиси, 687,9 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши, 1,4 млрд. доллар инвестициялар ўзлаштирлишини, янги ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топширишни таъминлаш алоҳида таъкидланди.

Тизимдаги ҳар бир раҳбар ва ходимларга синов йили бўлиб, биринчи навбатда коррупцияга карши курашилади, тартиб интизом кучайтирилади ва маблағларни самарали ишлатиш ярим йиллиги бўлади.

Камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий жазо чоралари кўрилиши айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси даврида карантин талабларидан келиб чиқиб барча корхоналар, маъмурий бинолари ва ишлаб чиқариш объектларида санитария-эпидемиология талабларига сўзсиз риоя қилиш чораларини кўришга, уларни узлуксиз ишлашига шарт-шароит яратишга корхона раҳбарларининг бевосита масъуллиги яна бир кўрсатиб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|