“Ўзбекнефтгаз”: "Ernst&Young" компанияси маслаҳатчилари билан видеоалоқа орқали йиғилиш ўтказилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси Бошқарув Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида мавжуд йўқотишларни бартараф этиш.

Йиғилиш трансформация ва операцион самарадорлик Департаменти томонидан "Ernst&Young" компанияси маслаҳатчилари иштирокида ташкил қилинди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак нефт ва газ қазиш бошқармаси ва Чиноз нефтини қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилди.

Бунёдкорлик руҳида ўтган муҳокамалар якунида, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбариятининг истиқболли таклифларини инобатга олиб, «Ernst&Young» компанияси маслаҳатчиси тавсияларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

"Ernst&Young" компанияси маслаҳатчиси таҳлилларига кўра, бирламчи чора-тадбирлар ижросидан кўзланган самарадорлик 400 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этиши кутилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш майдонларида лойиҳа ижроси давом этмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|