November 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Кўчат экиш экоакцияси давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖда кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган бир гуруҳ ходимлар Тошкент шаҳрини янада кўркам ва гўзал бўлишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Долзарб 40 кунлик” экоакциясига қўшилишди.

Экоакцияда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш, Газни қайта ишлаш ва газкимё, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш, Лойиҳалаштириш, Капитал қурилиш ва таъмирлаш ва Транспорт ва махсус техника департаментларидан 140 дан ортиқ ходим иштирок этди.

Кўкаламзорлаштириш тадбири доирасида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Қозиробод” масжиди ҳудудидаги автотураргоҳ атрофига 100 тупдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ҳамда Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раёсати билан ҳамкорликда тизим ташкилотларида жорий йилнинг 10 декабрь ойига қадар дарахт экиш бўйича экоакция давом эттирилади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|