“Ўзбекнефтгаз”: Ёз мавсумида нефть ва газ объектларида хавфсиз иш шароитини ташкил этиш ҳолати муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва корхоналарида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Унда бошқарма ва корхоналарнинг бош мухандислари, соғлиқни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ҳамда экология хавфсизлиги бўйича хизмат бошлиқлари ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида дастлаб, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган тизимдаги корхоналарда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича жорий йилда олиб борилган мониторинг назорат текширувининг тўртинчи босқичи таҳлил қилинди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ўрганиш вақтида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2021 йил 19 май куни “Фарғона нефть базаси” МЧЖ Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида содир бўлган ёнғин тафсилотлари ва ўтказилган текширув натижалари, кўрилган чоралар ва бундай ҳолатларни олдини олишга қаратилган чоралар белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг Меҳриддин Абдуллаевни жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарида ёзги иссиқ мавсумнинг бошланиши муносабати билан соғлиқни муҳофаза қилиш, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги талабларини кучайтириш тўғрисидаги топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишларнинг ҳисоботи тингланди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан боқарма ва корхоналар аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш чоралари тўғрисида кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|