“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига биноан Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда “Хонқиз” ва “Марказий Аввал” конларидаги газ тозалаш қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу қурилма газни томчи намликдан, механик аралашмалардан, газ конденсатидан тозалаб, унинг босимини меъёрида сақлашга мўлжалланган.

Фарғона вилояти Риштон тумани аҳолисига табиий газ етказиб бериладиган “Хонқиз” конидаги биринчи газ тозалаш қурилмасида капитал таъмирлаш ишлари якунланди. Таъмир ишлари

Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан амалга оширилди. Ҳозирда ушбу мутахассислар иккита коннинг саккизта қудуғида таъмирлаш ишларини бажармоқда.

Тез кунларда “Марказий аввал” конидаги иккинчи газ тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари якунланади.

Қайд этиш лозим, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида Фарғона водийси аҳолиси ва саноат объектларини куз-қиш мавсумида табиий газ билан таъминлаш имкони яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|