February 13

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасига маҳаллий тадбиркорнинг конвейер ленталари ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–6244-сонли қарорига мувофиқ тармоқ корхоналарига ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш каби вазифалар юклатилган.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус пандемияси таъсири туфайли жаҳон бозоридаги мавжуд вазият, биринчи навбатда, саноат объектларининг бир маромда ишлашини таъминлаш ва янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ички ресурслардан самарали фойдаланишни талаб этади.

Айнан шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббус ва топшириқлари билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари мустаҳкамланиб, тизим корхоналари эҳтиёжи учун дастлаб импортдан хариди амалга оширилган маҳсулотларни республика ҳудудларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг Полиэтилен грануласи ишлаб чиқариш цехи қадоқлаш қурилмасидаги конвейр ленталари Германия давлатидан импорт қилиб келинаётган эди.

2021 йил давомида корхона мутахассислари томонидан тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш мақсадида импортдан олинаётган конвейр лентасини маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Belting Rezina” МЧЖ базасида ўзлаштиришга эришилди.

“Belting Rezina” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган конвейер ленталарини харид қилиш натижасида 230 млн сўм корхона фойдасига иқтисод қилинишга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|