“Ўзбекнефтгаз”: “Култак”, “Помуқ ва “Алан” конлари ишчи-ходимларига ҳалқаро стандартлар талабларига амал қилиш тартиблари ўргатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида “ISO 14001:2015” ва “ISO 45001:2018” ҳалқаро стандартларини жорий этиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Култак”, “Помуқ” ва “Алан” конларининг ишчилари ишдан ажралмаган ҳолда “Smart Management” МЧЖ малакали ўқитувчилари томонидан ўқитилди.

Ўқитиш жараёнида ходимларга “ISO 14001:2015” экологик бошқарув тизими, “ISO 45001:2018” соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги тизимиларининг мақсади, ушбу халқаро стандартларини жорий этишда эришиладиган натижалар ҳамда корхоналар фаолиятида тутган ўрни мавзуларида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, PCDA (режалаштир-бажар-текшир-яхшилаш учун қайта ҳаракатларни амалга ошир) концепцияси, корхонанинг контексти, уни аниқлаш усуллари, корхона контекстини аниқлашда корхонанинг энг юқори раҳбаридан энг қуйи поғонадаги ходимларининг тизимда иштирок этиш жараёни ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўқитиш дастурига асосан корхонанинг “ISO 14001:2015” ва “ISO 45001:2018” ҳалқаро стандартлари бўйича сиёсати ҳамда уни амалга ошириш вазифалари, корхона томонидан атроф-муҳитга таъсир қилувчи экологик аспектлар, ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида ишчи муҳитдаги мавжуд хавфлар ва рисклар, уларнинг турларини аниқлаш услублари, хавфларнинг олдини олиш ва бошқариш чоралари, аудитларни ўтказишдан мақсад ва унинг турлари ҳамда уларни ўтказиш тартиби, ходимлар ва раҳбариятнинг жавобгарлиги, раҳбарият таҳлиллари тушунтириб ўтилди.

СваЭХ, СМҚваМХ департаментининг бош мутахассиси Ж.К.Тиркашов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|