January 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Инвестиция лойиҳа натижасида 1,095 млрд куб метр табиий газ ва 27,2 минг тонна конденсат қазиб олинади

Бош саҳифа Русский

Газ конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда бир қанча қўшма корхоналар ташкил этилган. Устюрт ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш ишлари билан шуғулланадиган “Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ ҳам анашундай ҳамкорлардан ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу қўшма корхона томонидан айни пайтда “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси жадал суратларда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш департаментининг маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

Ўтган йили “Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда 15 та қудуқ ободонлаштирилган, жами узунлиги 78,9 км. ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди. Айни пайтда 5,55 км сув қувури, 43,5 км электро ўзатиш линиялари, ишлар давом эттирилмоқда.

Лойиҳа доирасида “Чандир” гуруҳидаги конларда ҳам 137,7 км газ қувурлари ўтказилди, 81,6 км электро узатиш линиялари ўтказилди. Конни телефон алоқаси ва интернет билан таъмирлаш мақсадида 119,8 км оптик толали алоқа линияси кабели ётқизилиб, 133,3 км йўл қурилди.
Ишчи-ходимлар яшаши учун 50 кишилик шаҳарча барпо этилди.

“Урга” конидаги ишчилар учун ҳам шароитлар яратиш мақсадида 23 кишилик кончилар шаҳарчаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, газни “Бухара-Урал” газ қувурига ўтқазиш учун газни ҳисобга олиш мосламаси ўрнатилиб, 3 та қудуқ ободонлаштирилди ва 3,1 км газ қувурлари ўтказилди.

Ҳозирги кунда “Оқчалоқ” инвестицион блокида 1 та қудуқда ён стволини кесиш, “Урга” конида 2 та қудуқни гидравлик ёрилиш билан синаш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йил якунига қадар амалга оширилаётган инвестицион лойиҳа натижасида 1,095 млрд куб метр табиий газ ва 27,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|