“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида фуқаро муҳофазаси бўйича тактик-ўқув машқи ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, ишлаб чиқариш объектларида, бошқарма ва корхоналарда ходимларни фавқулодда вазиятларда муносиб ҳаракат қилишга тайёрлаш масалаларига алоқида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Чақар” конига қарашли 2-сонли газ қудуғида махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимлари ва тегишли мутасаддилар иштирок этишди.

Ўқув машғулотга бошқарма фуқаро муҳофазаси кучларидан иборат жами 32 нафар ишчи ходим жалб этилди. Махсус – тактик ўқув машқи режаси бўйича белгиланган амалий ҳаракатлар бажарилди. Фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш юзасидан фуқаро муҳофазаси шахсий таркиби тажрибаси орттирилди. Бевосита объектни ва унинг тасарруфидаги бўлимларни ҳолатини ўрганишдан олдин, объект раҳбарияти ва тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус-тактик ўқув машқига доир ҳужжатлар билан танишиш учун раҳбар ва бошқарув қўмондонлик таркиби билан йиғилиш ўтказилди.

Ўқув-тактик машқни ўтказиш учун жойлардаги соҳа хизматлари ва тузилмалар; ёнғин ўчириш звеноси, сандружина пости, разведка звеноси, техник авария звеноси, қутқарув звеноси, жамоат тартибини сақлаш звеноси ва диспетчерлар жалб килинди.

Машқ давомида 3 та ўқув нуқтаси танлаб олинди; 1 ўқув нуқтада Объект фуқаро муҳофазаси таркиби “Йиғин” сигналига асосан йиғилиш ва фуқаро мухофазаси тузилмалари билан саф кўриги ўтказилди. Махсус тактик-ўқув машқ вақтида техника хавфсизлиги коидаларига тўлик риоя қилинди, шикастланганлар ва талофат кўрганлар аниқланмади.

Махсус тактик-ўқув машқи якуни қўшимча бўйича хулосалар ва тавсиялар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|