“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилнинг дастлабки чорагида қўшимча 557,3 млн куб метр табиий газ, 6,9 минг тонна газ конденсати, ҳамда 1,3 минг тонна нефть қазиб олинди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг январь-апрель ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2822-сонли қарорига асосан, (Дастур доирасида) 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 56 та қудуқ бурғилашдан (шундан 35 та қудуқ дастур доирасида), 233 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 14 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2021 йил 21 январдаги 28-сонли “Газ ва газ конденсати қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар” тўғрисидаги буйруғи ижросинининг таъминланиши натижасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажми оширилди.

Бундан ташқари, қўшимча 557,3 млн куб метр (шундан 207,2 млн куб метр дастур доирасида) табиий газ, 6,9 минг тонна (шундан 4,5 минг тонна дастур доирасида) газ конденсати, ҳамда 1,3 минг тонна нефть қазиб чиқарилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган геологик-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:

• Табиий газ – 11 051 млн.куб.метр, режага нисбатан 100,7%;
• Нефть – 41,3 минг тонна, режага нисбатан 108,3%;
• Конденсат – 482,5 минг тонна, режага нисбатан 101,1%;
• Олтингугурт – 86,3 минг тонна, режага нисбатан 120,6%;
• Полиэтилен – 46,7 минг тонна, режага нисбатан 100,5%;
• Автобензин – 285,7 минг тонна, режага нисбатан 111,0%;
• Дизель ёнилғиси – 85,5 минг тонна, режага нисбатан 134,6%.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|