Халқаро иқтисодий форум диорасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг навбатдаги сессия йиғилиш ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Тошкентдаги “Congress Hall” саройида “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида ўтказилаётган халқаро иқтисодий форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг сессия йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишда халқаро консалтинг компаниялари, йрик халқаро банклар ва маҳаллий вазирлик ҳамда идораларнинг масъул вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида амалга оширилган ислоҳотлар, трансформация жараёнлари, амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда улар билан боғлиқ муаммолар, ҳисоботлар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Сессияда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдириб, бугун Жамият фаолиятида ўзгача кун бўлганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида илк бор "Fitch Ratings" рейтинг агентлигининг корпоратив рейтингини олганини таъкидлади.

Бу муваффақият бутун жамоаники эканлигини қайд этиб, Жамиятнинг асосий ютуқлари, ислоҳотлар натижалари ва соҳани ривожлантириш учун қилинаётган чора-тадбирлар борасида сўзлади.

Сессияда иштирок этган “DeGolyer and MacNaughton Corp.” Компанияси Президенти Ч.Бойетт ҳам ўзининг фикрларини билдирди ва у “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан углеводород захираларини баҳолаш доирасида олиб борилган ишлар тўғрисида тақдимот қилди.

У “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ соҳасида халқаро майдонда ҳам ўз ўрнига ва имкониятларга эга бўлиб бораётган йирик компания эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, сессияда “Erns & Young” аудиторлик компаниясининг бошқарувчи ҳамкори П. Кон ҳам сўз олиб, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари аудити доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан қилинаётган ҳамкорликдаги ишлар ҳамда тажриба борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Тадбирда, KPMG ва “Газпромбанк” АЖ раҳбарлари ҳам иштирок этишди, улар Жамиятнинг ривожланишдаги ижобий динамикаси ва унинг жаҳон инвестиция бозорида рақобатбардош бўлиб бораётганини қайд этишди.

Таъкидлаш жоизки, сессия йиғилиши фикрлар ва тажриба алмашиш, стратегик мақсадларни режалаштириш, вазифалар ҳамда мақсадларни муҳокама қилиш учун хизмат қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|