December 1, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Фарғона водийси аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектлари учун 198,4 минг тонна суюлтирилган газ “Ҳудудгазтаъминот” АЖга етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи аососида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газни барқарор етказиб бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Республика истеъмолчиларини мавсумда суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилиб, шу асосида ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 29 ноябрь ҳолатига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари томонидан Фарғона водийси аҳолиси ва ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари учун жами 198,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖга етказиб берилди.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлиллар Андижон вилоятига 67,5 минг тонна, Наманган вилоятига 59,4 минг тонна, Фарғона вилоятига 71,5 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ажратилганини кўрсатмоқда.

Айни пайтда Республика истеъмолчиларини ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида зарур миқдорларда заҳиралар яратилган ҳамда Ўзбекистон Республика товар ҳом-ашё биржаси орқали ўрнатилган тартибда сотувга қўйилиб борилмоқда. Харид қилинган маҳсулотлар ўз вақтида истеьмолчиларга етказиб берилиши таъминланмоқда.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|