October 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда “АИ-80” бензини 5 900 сўмдан 6 300 сўмгача нархдан ошмаслиги белгилаб қўйилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан жами 654,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилган бўлиб, белгиланган режа 116,4 фоизга, жами 336,9 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, белгиланган режа 221,9 фоизга бажарилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар томонидан республика истеъмолчиларини сифатли нефтъ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида қатор самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан юқори октанли автомобиль бензини – “Аи–98”, “QuWatt” юқори сифатли этелланмаган бензин, Евро–4 , Евро–5 русумидаги дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 1 086,6 минг тонна нефть маҳсулотлари товар-хомашё биржаси орқали истеъмолчиларга етказиб берилди. Шундан 673,2 минг тоннаси автобензин, 371,3 минг тоннаси дизель ёнилғиси ҳамда 42,1 минг тоннаси бошқа турдаги нефть маҳсулотларини ташкил этади.

Ҳозирги куда республика истеъмолчиларига нефть маҳсулотларини етказиб беришда 2 300 дан ортиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) мавжуд бўлиб, шундан 101 та (4,2 фоиз) АЁҚШ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизими корхоналари тассаруфида фаолият юритади.

Жаҳонда нефть котировкаси ошиб боришига қарамасдан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аи-80” маркали автобензин нархини ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенция) қилиниши ҳисобига бир маромда ушлаб туришга эришилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автобензиннинг асосий қисми, яъни 80,1 фоизи “Аи-80” маркали автобензин ҳисобланади.

Бошқарув раиси топшириғи билан “Аи-80” русумли автобензин маҳсулотининг акциядорлик жамияти тасарруфидаги АЁҚШлардаги нархи юзасидан доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Мониторинг натижаларига кўра, жамият тасарруфдаги АЁҚШларда “Аи-80” русумли автобензин маҳсулотининг нархи қуйидагича:

• Тошкент шаҳри бўйича “UNG Petro” ва “Чинобод нефть базаси” МЧЖларига қарашли АЁҚШларда 5 900-5 995 сўм;

• Вилоятларда жойлашган “UNG Petro МЧЖ” ва нефть база тасарруфидаги АЁҚШларда 6 300 сўмдан кўп бўлмаган нархларда сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аи-91”, “Аи-92”, “Аи-95” маркали автобензинларнинг асосий ҳажми импорт хомашёсидан ишлаб чиқарилгани учун мазкур турдаги автобензин нархлари нисбатан юқорироқ.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|