November 5, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Навоийазот” АЖ билан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимда импорт ҳажмини қисқартириш мақсадида ҳудудий корхонлар билан кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш борасида салмоқли натижаларга эришиб келинмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Навоийазот” АЖ мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашув ҳам кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда ҳамкорлик ва кооперация алоқаларини янада кенгайтириш масалаларига бағишланди.

Учрашув доирасида томонлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги асосий ишлаб чиқариш цехи газларни аминли тозалаш ва соф олтингугурт ажратиш қурилмалари билан танишишди. Танишув давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ мутухассисларига ушбу қурилмаларнинг ишлаш принциплари ҳақида қисқача маълумот берилди.

Ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишувдан сўнг “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Navoiyazot” АЖ мутахассислари ҳамкорликдаги истиқболли масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ–5159-сонли “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича кон-металлургия саноати учун зарур кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш таклифи берилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжи ва уларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилиши доирасида сўнгги 6 ой давомида тринатрийфосфат кимёвий реагентининг саноат синовлари ўтказилди ва ижобий натижа олинди. Ижобий таҳлил натижалари асосида ушбу кимёвий реагент “Фарғонаазот” АЖдан харид қилиниб, ушбу маҳсулотга бўлган импортга эҳтиёж қолмади.

Ўз навбатида, Бухоро НҚИЗнинг ишлатилган(чиқинди) адсорбенти асосида ишлаб чиқарилган алюминий сульфатнинг лаборатория синовлари заводнинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими лабораториясида ижобий натижаларни кўрсатди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|