“Ўзбекнефтгаз”: Барча нефть ва газ объектларига ахборот хавфсизлигини таъминловчи тармоқлараро экран (Firewall) жорий этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда ахборот технологиялари инфратузилмасини яхшилаш орқали маълумотлар алмашишнинг тезкорлигини таъминлаш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Хусусан Шўртан, Газли, Муборак, Устюрт, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг технологик жараёнларни бошқариш, ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш мақсадида, замонавий ўлчов асбобларини ўрнатиш орқали онлайн автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик тизими (АСОДУ) барча ҳудудий бошқармаларида жорий қилинди.

Барча ҳудудий бошқармалардаги ходимлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида “Personal.UNG” тизими ишлаб чиқилди ва босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Шунингдек, ҳудудий бошқармаларда ахборот хавфсизлигини таъминловчи тармоқлараро экран (Firewall), тармоқ домени тизимлари амалиётга жорий этилди.

Бошқармалардаги мавжуд компьютер ва оргтехника воситаларига тезкор техник хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида “Help Desk” тизими жорий этилган.

“1С: Бухгалтерия” тизими негизида барча моддий техник ресурслар ҳисобини юритувчи “1С: Омбор” ва шартномалар ҳисобини юритиш, харажатлар ва лимитларни назорат қилиш имконини берувчи “1С: Шартнома” модуллари ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Айни вақтда ушбу модулларда тегишли ҳисобот шакллари яратилмоқда ва барча ҳудудий бошқармаларда марказлашган шаклда жорий этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|