“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг 10 ойида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 568 та мурожаат таҳлил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23, 34, 35 - моддаларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг 10 ой давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 568 та мурожаа келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув марказий аппаратига келиб тушган жами 1 568 та мурожаатлардан 404 таси (26%) юридик шахслар ва 1 164 таси (74%) жисмоний шахслар улушига тегишлидир.

Шулардан,

• 785 таси (50%) электрон,

• 506 таси (32%) ёзма,

• 277 таси (18%) оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.


Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, 506 таси (32%) ишга кириш, 214 таси (14%) меҳнат муносабатлари, 165 таси (11%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 84 таси (5 %) ёқилғи, 71 таси (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, қолган 528 таси (34 %) бошқа масалаларни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлиллар, Қашқадарё вилоятидан 760 та (48%), Бухоро вилоятидан 259 та (16%), Фарғона вилоятидан 56 та (4%), Жиззах вилоятидан 48 та (3 %), Сурхондарё вилоятидан 41 та (3 %) ҳамда Тошкент шаҳридан 172 та (11%) келиб тушганлигини кўрсатмоқда.

Мурожаатларнинг аксарияти жамиятнинг Бошқарув марказий аппаратида ҳал этилди. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 1 568 та мурожаатдан, 548 таси қаноатлантирилган, 980 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 8 таси рад этилган, 32 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 786 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 752 таси ижроси таъминланди, 32 таси кўриб чиқилмоқда.

Республика Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 30 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасининг ижроси таъминланди.

Бу борадаги ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви аппарати билан ишлаш департаменти томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар ҳисоботи Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга тақдим этиб борилада.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|