“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ-кимё мажмуси учун 10 та автобус харид қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллав топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарининг моддий-техника базасини кенгайтириш орқали аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига кўрсатилаётган хизматлар ва бажарилаётган ишлар сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурларни янада жадаллаштириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ нефть ва гани қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарининг автосаройдаги мавжуд автомототранспорт воситалари босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари белгилаб олинган.

Хусусан, тадбирлар доирасида Шўртан газ-кимё мажмуси автосаройидаги мавжуд автомототранспорт воситаларини янгилаш мақсадида 1 та – “Avtobus SAZ LE 60” русумидаги ва 9 та “Avtobus SAZ NP 26” русумидаги автобуслар харид қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|