“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар янги барпо этилаётган сиқув компрессор станциясига ўрнатиладиган ускуналарни синовдан ўтказиш учун Техасга боришди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш режасини бажарилишини таъминлаш, сиқув компрессор станцияларни барқарор ишлатиш, ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 4 июнда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Сингапурнинг “Enter Engineering РТЕ. LTD” компанияси ўртасида “Жанубий тандирча” конида сиқув компрессор станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, объектнинг қиймати 74,1 миллион долларни ташкил этади. Ушбу сиқув компрессор станциясининг лойиҳавий кунлик қуввати 4,28 миллион куб метр табиий газни (5,9 МВт) ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг маълумотига кўра, йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган станциянинг асосий ускуналари, яъни “WH7” русумли газ поршенли компрессорлари АҚШнинг “Cooper Machinery Services” компанияси, “SUPERIOR 16 SGTD” русумли газ поршенли двигателлари АҚШнинг “Sinor Engine Co.” компанияси томонидан етказиб берилади.

Ушбу ускуналарнинг ясаб, тайёрлаш ишлари якунланиб, махсус синов стендида ўтказилаётган синаш ишларида қатнашиш ва қабул қилиб олиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассисларидан иборат “Ишчи гуруҳ” гуруҳ АҚШ давлатининг Техас шаҳрига етиб боришди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари “Cooper Machinery Services” ва “Sinor Engine Co.” Компанияларининг таъмирлаш базалари иш фаолияти билан яқиндан танишиб, поршенли компрессор ва двигателларнинг йиғиш вақтидаги техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, ҳисоблаш, йиғиш, созлаш ва синов жараёнларини қизиқиш билан ўрганиб чиқди, шунингдек, ушбу компанияларнинг мутахассислари билан тажриба алмашилди.

Компрессор ва двигателларни синов жараёнига тайёргарлик ишларини ва синов стендининг техник ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқилди ва синов вақтида компрессор ва двигателларни техник кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи заводнинг “ишлатиш қўлланмаси”га тўғри келиши бўйича қатъий талаб қўйилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг ишга туширилиши натижасида “Жанубий тандирча” кони захирасини тўлиқ қазиб олиниши, қазиб олинаётган газни барқарорлиги таъминланади ва кунлик табий газ қазиб чиқариш ҳажмини 500 минг куб метрга оширишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|