March 31

“Ўзбекнефтгаз”: “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” эълон қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг баёнига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти миқёсида жорий йилнинг 1 апрелидан 1 май ойига қадар “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” деб эълон қилинди.

Ушбу тадбир давомида завод ва бошқармалар ҳамда тизимдаги нефть ва газ объектлари масъулларининг фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга шайлиги текширилади. Ходимлар қутқарув хизматлари ва тузилмалар таркибида ҳаракат қилишга ҳамда муҳофазаланиш усулларига ўргатилади.

Шунингдек фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш тизимини доимо тайёр ҳолатда сақлаб туриш ҳамда уларни ФВВнинг ягона тизимига интеграция қилиш ҳамда моддий ва молиявий ресурслар заҳираларининг яратилганлиги назоратдан ўтказилади.

Ушбу даврда ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда авария, қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар ташкил этилади ва молиялаштирилади.

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар ва уларнинг ходимлари учун фавқулодда вазиятлар шароитида эвакуация қилиш бўйича ўқув тадбирлари ташкил этилади.

Айни пайтда Ҳукумат комиссиясининг топшириғи билан Навоий вилоятида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими Навоий шаҳри ва Кармана тумани бошқарув органлари билан ҳамкорликда қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад нефть ва газ объектларидаги махсус таркибнинг куч ва воситаларни бошқариш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларида уларни самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

Бундай машғулотлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|