“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро ва Навоийдаги нефть ва газ объектларида хавфсизлик талабларини бузган 13 нафар ходимга чора кўрилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилди.

Жумладан, жамият тизимидаги Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтегазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Бухоро нефть базаси” МЧЖ, Бухоро вилоятидаги “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми бўлинмалари, “Навоий нефть базаси” МЧЖ ҳамда уларнинг филиалларининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 101 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 53 та, газ хавфсизлиги йўналишида 8 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 41 та, электр хавфсизлиги йўналишида 17 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 40 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 15 та камчиликлар аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган 13 нафар ходимларга чора кўрилди ва 19 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Элбек Шомурадов Соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|