April 4

“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси”да фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишга бағишланган ўқув машғулоти ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖнинг Учқўрғон филиалида фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишга бағишланган махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2022 йил режасига асосан ташкил этилган ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад фавқулодда вазиятлар рўй берганда тегишли органлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, ишчи-ходимларни муҳофаза қилишга тайёрлаш, хавф юзага келганда ёки ёнғинлар рўй берганда кенгайиб кетишини олдини олиш тадбирларни амалга ошириш борасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришда иборатдир.

Машғулотда дастлаб ҳудуд фуқаро муҳофазаси таркиби “Йиғин” сигналига асосан йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди.

Ишчи-ходимларининг фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унга қарши курашиш борасидаги куч ва воситаларини бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида нефть базанинг сиғимлар боғида технологик жараённи бузилиши натижасида шартли равишда ёнғин юзага келтирилди.

Фавқулодда ҳолатлар ёки ёнғинлар содир бўлганда нефть базанинг ишчи-ходимларининг хавфсиз жойларга эвакуация қилиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Машғулотлар орқали ходимлар фавқулодда вазиятлар шароитида ўзини тутиш ва муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борадиган чора-тадбирларини намойиш этишди.

Мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг билими, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилиги, шартли хабарлар бўйича амалга оширган амалий ҳаракатларига баҳо берилди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|