“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Швециянинг “Siemens Energy” компанияси ўртасида узоқ муддатли шартнома имзоланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларнингишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуаси Швециянинг “Siemens Energy” компанияси билан узоқ муддатли хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур шартнома асосида “Siemens Energy” компанияси 15 йил давомида корхонанинг асосий қурилмаларидан бири бўлган газ турбинасига профилактик ва фавқулодда хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олади.

“Siemens Energy” компанияси ушбу шартнома доирасида газ турбинаси учун зарур эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва ўз мутахассисларини мунтазам равишда назорат ишларига жалб қилиш, шунингдек, газ турбина ҳолатини масофадан кузатиш ва шу билан бирга ёғинни аниқлаш ва ёнғинни ўчириш тизимини модернизация қилиш каби бир қатор ишларни амалга оширади.

Бундан ташқари, мажмуа ишчи-ходимларини малакасини ошириши мақсадида Швеция шаҳридаги “Siemens Energy” малака ошириш маркази қошида ўқув курслари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

“Siemens Energy” билан узоқ муддатли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилиши кейинги 15 йил давомида газ турбинаси ва унинг ёрдамчи ускуналарини узлуксиз ишлашини ва тезкор таъмирлашни имконини беради. Бу эса, ўз навбатида технологик жиҳатдан Шўртан газ кимё мажмуасига боғланган “Uzbekneftegaz GTL” заводининг ишга туширилиши арафасида муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Siemens Energy: компанияси газ турбина ва двигателлари ишлаб чиқарувчи компания бўлиб энергетика йўналишида етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компания томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар, ечимлар ва хизматларнинг кенг ҳажми билан деярли бутун энергия занжирини қамраб олган. “Siemens Energy” ечимлари анъанав ва қайта тикланадиган энергияларни ўз ичига олади. Жумладан, газ ва буғ турбиналари, водород билан ишлайдиган гибрид электр станциялари, генераторлар ва трансформаторлар киради.

Шунингдек, “Siemens Energy” компанияси учун Марказий Осиёда Ўзбекистон Республикаси асосий бозорлардан бири ҳисобланади. 2017 йилда компания томонидан “Ўзбекистон учун ташаббус” кенг кўламли ҳамкорлик дастури ишга туширилиши эълон қилиниб, ташаббус доирасида ёқилғи-энергетика мажмуи, “ақлли шаҳарлар” (шаҳар инфратузилмасини рақамлаштириш), шамол энергетикаси, шунингдек, соғлиқни сақлашни ривожлантиришда технологик шериклик бўйича қатор икки томонлама шартномалар имзоланган.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|