“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида жорий йилнинг январь–июнь ойларида 1,96 млрд куб метр табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра, Шўртан газ кимё мажмуасида режалаштирилган чора-тадбирларнинг ўз муддатида амалга оширилиши натижасида, 2021 йилда январь-июнь ойларининг режа кўрсаткич топшириқлари ортиғи билан бажарилди.

Жумладан, мажмуада 2021 йилнинг январь–июнь ойларида 1,96 млрд куб метр (режага нисбатан 108,9 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди.

Натижада 62,3 минг тонна (режага нисбатан 107,0 фоиз) полиэтилен, 54,5 минг тонна (режага нисбатан 110,2 фоиз) суюлтирилган газ, 1,65 млрд куб метр (режага нисбатан 109,6 фоиз) товар гази, 47,8 минг тонна (режага нисбатан 111,6 фоиз) газ конденсати, 492,6 тонна (режага нисбатан 112,0 фоиз) олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, 2021 йил январь-июнь ойлари учун экспорт кўрсаткичлари 5,599 млн долларни ташкил этди ва режага нисбатан 119,6 фоизга бажарилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, корхонада қурилма ва ускуналарнинг таъмирлаш ишлари тизимли йўлга қўйилган ва ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилган. Шунингдек, ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларини масъулият билан амалга оширишлари белгиланган режа топшириқларни ўз вақтида ортиғи билан бажарилишига эришилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|