“Ўзбекнефтгаз”: “Қарши нефть базаси”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ҳамда тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларининг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш, режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида “Қарши нефть базаси” МЧЖ 12 та сиғимга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, 1410 метр сиғимлар боғи марзалари талаб даражасига келтирилди. 68 та сиғимларнинг кранлари совуқдан ҳимояланди. Нефть маҳсулотларини вагон-цистерналардан тўкиб олиш насосхонасидаги 16 та насос ва двигателлари техник кўрикдан ўтказилди. Сиғимлар 105 метр юриш йўлакчалари билан таъминланди. 4 та пенагенератор ва 136 та ёнғинга қарши қувурлар ҳолати назоратдан ўтказилди.

Электр энергия ва метрология асбоб-ускуналарини ўрнатилган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги ўлчовидан ўтказилди. 215 метр технологик қувурлар жорий таъмирланди. Шу билан бир қаторда 310 метр ёнғинга қарши сув қувурлари кўздан кечирилди. 7 та нефть маҳсулотларини тўкиш, қуйиб бериш мосламалари жорий ва мукаммал таъмирланди. Ишчилар хоналари қишки мавсумга тайёрланди. 2 та ўт ўчириш машиналари жорий таъмирдан чиқарилди.

25 та автоёнилғикашларнинг яроқсиз автошина ва аккумуляторлари алмаштирилди. 555 метр алоқа ва электр тармоқлари таъмирланиб қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. 5 та сув насослари техник кўрикдан ўтказилди. Ишлаб чиқариш биноларидан 15 тасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, маъмурий ва қўшимча бинолардаги иситиш ускуналарини техник кўрикдан ўтказиб, қишги мавсумга ишлатиш учун ишлар олиб борилмоқда. Ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Қарши нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиалларига қарашли жами 63 та ФЁТШ ва 2 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатади. Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 117 та автоёнилғикашлар орқали нефт маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|