“Ўзбекнефтгаз”: Алоқа каналлари орқали асоссиз иш ҳақи ва тўловлар ҳамда талон-тарожлик билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида тизим бошқарма ва корхоналарида коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли ҳуқуқбузарлик, талон-тарожликларни олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кенг кўламда давом эттирилмоқда.

Тизимда олиб борилаётган назорат профилактика ишлари ва бунинг натижасида Жамият раҳбарияти томонидан кўрилаётган турли ҳуқуқий ва интизомий чораларга қарамасдан айрим корхоналардаги моддий жавобгар шахслар томонидан жамият мулкига нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиш ҳолатлари учрамоқда.

Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан йўлга қўйилган алоқа каналлари самарали натижаларга эришишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Мисол учун, келиб тушган маълумотларга асосан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Алоқа гуруҳида 4 та нафар ходимлари 2019–2020 йиллар давомида ва 2021 йил августига қадар амалда ишда бўлмаган бўлсада, масъул ходимлар томонидан табеллар қайд этилиб, уларга ушбу давр учун жами 332,2 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланган.

Худди шундай, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида таъмирловчи чилангар Ш.Ф. 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мунтазам равишда узрли сабабларсиз ишга келмаган бўлсада, масъул шахслар томонидан табелларда қайд этилиб, персонални бошқариш бўлими ва бухгалтерияга тақдим этиб келинган. Натижада, Ш.Ф.га жами 36,0 млн сўм асоссиз иш ҳақи тўловлари амалга оширилган.

Шунингдек, алоқа каналларига келиб тушган маълумотларга асосан ўтказилган ўрганишлар натижасида, Жамиятга қарашли “Муборакнефтгаз-сувтаъминот” МЧЖнинг 3 нафар мансабдор шахслари ўзларига юклатилган ваколатдан фойдаланиб иш ҳақи сифатида асоссиз равишда жами 531,1 млн сўм даромад олганлиги аниқланди. Ўрганиш жараёнида, ушбу маблағларнинг 320,0 млн сўмлик қисми Жамият ҳисоб рақамига қайтарилишига эришилди.

Шунингдек, алоқа каналлари орқали келиб тушган маълумотлар асосида қуйидаги нефть базаларда ҳам бир қатор талон-тарожлик ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди:

• “Фарғона нефт базаси” МЧЖга қарашли “Олтиариқ-41” АЁҚШида 2 474 литр дизель ёнилғиси ёки ўртача бозор нархларида 20,3 млн сўмлик ўғирлик ҳолати;

• “Фарғона нефть базаси” МЧЖга қарашли Олтиариқ филиали “Пахтаобод” ФЁТШидаги жами 6 300 литр ёки ўртача бозар нархида 56,0 млн сўмлик нефть маҳсулотлари камомади;

• “Тахиатош нефть базаси” МЧЖга қарашли “Б. Каримбердиев” ФЁТШида 7055 литр ёки ўртача бозор нархларида 73,2 млн сўмлик камомад;

• “Тахиатош нефть базаси” МЧЖга қарашли Элликқалъа филиали “Янгиер” ФЁТШида 11 031 литр ёки ўртача бозор нахида 108,0 млн.сўмлик нефть маҳсулотлари камомади;

• “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ Зиявуддин филиалида
6064 кг ёки ўртача бозор нархларида 62, 6 млн сўмлик дизель ёнилғиси камомади аниқланди.

Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар, тизим корхоналари ишчи-ходимлари ва истеъмолчи контрагентлар ҳамкорлик доирасида юзага келадиган коррупцион ҳолатлар ёки Жамият масъуллари томонидан қонунбузулиш ва корропцион ҳолатлар содир этилганда Жамият расмий сайти, Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг kans@ung.uz , compliance@ung.uz электрон манзиллари, +(99871) 233-28-88 ишонч рақами ҳамда @ung_anticorBot телеграм ботлари маълум қилишингиз мумкин. Мурожаат, йўллаганлар шахси мутлоқо сир сақланиши кафолатланади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|